Портлашдан зарар кўрган уйлар қоплаб берилади

Портлашдан зарар кўрган уйлар қоплаб берилади

Воқеа жойига Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов, бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

Тошкентнинг Сергели туманида содир бўлган портлаш жойига Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов, бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.

“Моддий зарар қоплаб берилади. Биз бу масалани 2-3 кун ичида ҳал қиламиз”, — деди Шавкат Умрзоқов.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва расмларда портлаш тўлқини турар-жой, ташкилотлар, мактаблар ва болалар боғчалари биноларига турли даражадаги зарар етказганини кўриш мумкин.

“Сергели туманида рўй берган ҳодиса юзасидан саволларингиз ёки мурожаатингиз бўлса, 71 210-01-63 рақами орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.