Тақиқланган нарсаларга полиэтилен пакетлар, стаканлар ва музқаймоқ таёқчалари киради. Ўта катта ҳажмдаги қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, фуқаролар 8,2 миллион сўмгача жаримага тортилади.
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.
Тушунтириш хатида стаканлар, найчалар, музқаймоқ таёқчалари, пахта таёқчалари, қадоқлаш плёнкаси ва полиэтилен пакетлар каби маҳсулотлар кўрсатилган.
Қонун лойиҳасига кўра, ушбу қоидабузарлик учун фуқаролар БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (660 минг сўмдан 1,65 миллион сўмгача), мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 миллион сўмгача (1,65 миллиондан 3,3 миллион сўмгача) миқдорда жарима солинади.
Ўта катта ҳажмдаги ҳуқуқбузарлик учун фуқаролар 20 бараваридан 25 бараваригача (6,6 миллион сўмдан 8,25 миллион сўмгача), мансабдор шахслар 25 миллиондан 30 бараваригача (8,25 миллиондан 9,9 миллион сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.
Лойиҳа муҳокамаси 7 октябргача давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.