Қашқадарёдаги қишлоқлардан бирига «Қизил китоб»га киритилган 2 бош айиқ келиб қолди

Қашқадарёдаги қишлоқлардан бирига "Қизил китоб"га киритилган 2 бош айиқ келиб қолди

Ушбу айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган.

Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани «Шакартери» МФЙ Сойбўйи қишлоғи ҳудудига тоғли ҳудуддан 2 бош Тянь-Шан қўнғир айиқ болалари келиб қолган.

Мазкур вазият юзасидан вазирликнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси, Шаҳрисабз тумани ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилган.

Қашқадарёдаги қишлоқлардан бирига «Қизил китоб»га киритилган 2 бош айиқ келиб қолди
Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилган.

«Айиқ болаларига ҳеч қандай шикаст етказилмасдан, «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг «Танхоз» дарё бўлимига қўйиб юборилди»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.