Бироқ, фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини бермайдиган даражада юзини тўсишга маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда.
Унга кўра, фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонундан жамоат жойларида ибодат либосларида юришни тақиқловчи норма чиқариб ташланганлиги сабабли, ушбу ҳаракат учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
Аввалроқ, жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланиши ҳақида хабар берган эдик.
«Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда, жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳам инобатга олинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.