Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни алданиб қолмаслик учун огоҳлантирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларни тиклаш аҳоли учун бепул амалга оширилмоқда.
Шундай бўлсада, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланди. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун аҳолидан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда.
Шу ўринда шаҳар ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.
«Ҳурматли жабр кўрган юртдошлар! Барча ишлар сиз учун бепул равишда бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг», дейилади мурожаатда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.