Инвестиция вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди.
Президентнинг тегишли фармони билан 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Рустамов Олимхон бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея
хабар бермоқда ЎзА.
Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Хамидов Сарвар Ибрахимович ҳам лавозимидан озод этилди.