Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик 165 минг сўм жаримага сабаб бўлади.
Қайд қилинишича, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 9-бандига кўра, конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарини тақиб олиши, 11-бандига кўра, йўловчиларни хавфсизлик камарини тақиш ҳақида огоҳлантириши, шу билан бирга, қоидаларнинг 23-бандида йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олиши шартлиги кўрсатилган.
МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (бугунги кунда 165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади, дея огоҳлантирди ЙҲХХ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.