Бугундан бошлаб, мазкур автобуслар аэропорт ва Яккасарой ТИИБ бекати бўйлаб ҳаракатланади.
Бугун, 3 октябрь санасидан бошлаб, 3М-сонли «Халқаро аэропорт» бекатини кўприк йўли орқали «Яккасарой ТИИБ» бекати билан боғловчи 2 та микроавтобуслар ҳаракатланувчи вақтинчалик бепул йўналиш ташкил этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, кўприк таъмирлаш ишлари ва бепул автобус қатнови қачонгача давом этиши ҳали маълум қилинмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.