Ҳудудлардаги боғлар рўйхатида умумий майдони 65,4 га бўлган Фанлар академиясига қарашли Ботаника боғи ҳам бор.
Таъкидланишича, боғ илмий муассаса бўлиб, бугунги кунда боғдаги ўсимликларнинг турлари генофонди, сонининг хилма-хиллиги, коллекцион турлар генофонди бўйича Марказий Осиёдаги йирик ягона бўлган ноёб илмий-уникал объект ҳисобланади.
Юқоридаги қарор лойиҳасида истироҳат боғлари ҳудудларини савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш учун ижарага бериш, аттракционлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Ушбу фаолият эса, илмий муассаса сифатида ташкил этилган Тошкент Ботаника боғида сақланаётган, дунёнинг 5 қитъасидан келтирилган, ноёб бўлган флора объектларига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
«Ботаника боғини ушбу қарор лойиҳасидан чиқариш ҳамда Ботаника боғига Миллий боғ мақомини бериш орқали унинг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш керак, деб ҳисоблаймиз»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.