Давлат даромадига олинган товарлар онлайн аукцион савдога қўйилади

Давлат даромадига олинган товарлар онлайн аукцион савдога қўйилади

Онлайн платформа хусусий операторлар томонидан 2024 йил сентябрь ойига қадар ишлаб чиқилади.

Энди божхона органлари томонидан ноқонуний муомаладан олиб қўйилган ва суд қарорига биноан давлат даромадига олинган мол-мулклар аукционга қўйилади, дея хабар бермоқда Божхона Ахборот хизмати.

Буни «Божхона сервис» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали амалга оширишади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрь куни қабул қилинган 526-сон қарорида назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотишнинг хусусий операторлар томонидан ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.