Пойтахтнинг айрим кўчалари бугундан вақтинча ёпилади

Пойтахтнинг айрим кўчалари бугундан вақтинча ёпилади

20 кун давомида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари режалаштирилган.

«Veolia Energy Tashkent» компанияси жорий йилнинг 10 октябрь санасидан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини олиб боради. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. Натижада айрим кўчалар бўйлаб автомобиль ҳаракати чекланади.

Унга кўра:

Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача — диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади.

Автомобиль қатнов йўли Ашрафи ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.