Аввалроқ, мазкур компаниянинг лицензиясини бекор қилганди.
«Компания томонидан ишлаб чиқарилган бошқа дори-дармонларни сифатсиз ишлаб чиқариш ҳолатлари маълум эмас», дейди Marion Biotech жойлашган давлат дори-дармонларни назорат қилиш агентлиги. Ушбу бўлим 2023 йил март ойида компания лицензиясини бекор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонга олиб кирилган Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док 1 Макс” препаратини истеъмол қилган 19 нафар бола ҳалок бўлди. Шунингдек, 10 нафардан ортиқ бола мазкур доридан заҳарланди. Кейинчалик сиропдан заҳарланиб вафот этган болалар сони 65 нафарга етгани маълум қилинганди.
Ҳозирда Ўзбекистонда мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.