Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида Ўзбекистон фуқаролари мажбуран ушлаб турилгани айтилди

Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида Ўзбекистон фуқаролари мажбуран ушлаб турилгани айтилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Исроил-Фаластин ҳарбий тўқнашувлар чоғида асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси расмий баёнот берди.

Элчихонанинг хабар беришича Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида мажбуран ушлаб турилганлар орасида элчихонага Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларини Исроилда рўйхатга олиш тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда. Элчихона Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларига яна бир бор мурожаат қилиб, тезкор алоқа ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзларининг истиқомат манзиллари тўғрисидаги маълумотларни дипломатик ваколатхонанинг электрон манзилига жўнатишни сўради.

Элчихона маълумот олишда ишончли манбаларга таянишни ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

Элчихонанинг алоқа маълумотлари:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
054-4851397

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.