Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, маҳалладаги бир неча хонадонларда ичимлик суви жўмракларидан қонли сув оқиши кузатилган. Шаҳар “Сув таъминоти” корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумот беришича, бу қушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.
Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Маълумотга кўра, воқеа жойига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари ҳам етиб бориб, вазиятни ўрганмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.