Ҳайвонот боғи директори буни ёввойи ҳайвоннинг ёши қариб қолгани билан изоҳлади. Аввалоқ, бу ерда жирафа ҳам ҳалок бўлганди.
Боғ директори ҳолатга изоҳ берар экан, зебралар асосан 10-15 йил умр кўришини таъкидлаб, 5 ёшида ҳайвонот боғига келтирилган зебра ҳозирда келганига 7 йил бўлиб, 12 йил умр кўргани боис қариб ўлганини айтиб ўтди.
“Африка ёввойи отлари ҳамда отлар кенжа уруғи — Зебра ҳайвони жуда эҳтиёткор, тез югуради. 1-1,5 ёшида вояга етади. Қўлга ўрганади, тутқунликда кўпаяди. Вазиятнинг қулай комбинацияси билан табиий шароитда зебралар 10 йилгача, асирликда эса 15 йилгача яшаши мумкин. Қимматли териси учун кўплаб овланиши туфайли сони кескин камайиб кетган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Фарғона вилоятидаги ҳайвонот боғида Максим лақабли жирафа нобуд бўлганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.