Қашқадарё вилояти CCБ портлаш оқибатида 24 киши жабрлангани ва уларнинг аҳволини маълум қилди.
Қайд этилишича, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 15 октябрь куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган. Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилди. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Вафот этганлар йўқ.
Вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қатъий назоратига олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.