Пайшанба куни Тошкентнинг 3 та туманида табиий газ бўлмайди

Пайшанба куни Тошкентнинг 3 та туманида табиий газ бўлмайди

Учтепа, Чилонзор Шайхонтоҳур туманларининг кўплаб ҳудудларида ҳамда Зангиота туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг қуйидаги ҳудудларига 19 октябрь, пайшанба куни 08:00 дан 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Учтепа тумани

«Ал-Соғуний», «Янгийўл», «Дийдор», «Катта Чўпон ота», «Фозилтепа», «Катта Қаъни», «Зарафшон», «Ўрикзор», «Кўксарой», «Саккокий» МФЙлардаги ва 23, 24, 25 ҳамда 26-мавзелардаги хонадонлар;

Чилонзор тумани:

«Хайраобод», «Хонтўпи», «Шарқ тонги», «Катта Хирмонтепа», «Яккатут», «Хирмонтепа», «Шуҳрат», «Кичик Хирмонтепа», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Зарқўрғон», «Фидокор», «Меҳржон», «Ботирма», «Навбаҳор», «Катта Навбаҳор», «Кўтарма», «Баҳористон», «Гулистон», «Ал-Хоразмий», «Бектўпи» МФЙлардаги хонадонлар.

Шайхонтоҳур тумани

«Ибн Сино» даҳасидаги 150 та ерли хонадон, 5 та улгуржи истеъмолчилар.

Зангиота тумани

ТҲАЙ кўчаси, Иқтисод коллежи, Назарбек ва Назарбек Бирлик уланмалари орқали табиий газ истеъмол қилувчи аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.