Nexia 3'да бўлган 3 нафар 17 ёшли ўсмир ЙТҲ натижасида ҳалок бўлишди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг UzNews.uz сўровига асосан маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 16 октябр куни соат 01:47 да Самарқанд шаҳри Садриддин Айний кўчасида содир бўлган. Машинани 17 ёшли ўсмир бошқарган ва унинг ёнида икки нафар ўртоғи бўлган.
Ҳайдовчининг ёнида бўлган икки киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан улар вафот этган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.