Uzbekistan Airways авиачипталарнинг амалдаги нархига 25% чегирма эълон қилди
Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амалга оширилади.
Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан юқори аёллар учун туризм ойлиги муносабати билан авиакомпания 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (T-класс ва ундан юқори) авиачипталарининг амалдаги нархига 25% чегирма тақдим этди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Ахборот хизмати
хабар берди.
«Йўловчилар чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали ёки Ўзбекистонда жойлашган авиакомпания агентларидан харид қилиши мумкин. Авиачипта сотиб олаётганда паспорт ёки ID карта бўлиши талаб этилади»,- дейилади хабарда.