61 ёшли эркак эчкиэмарларни касалликни даволаш учун тутиб еганини маълум қилган.
“Касби” МФЙда яшовчи фуқаро М.И. яшаш хонадонида бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб, уларни ваҳшийларча нобуд қилаётгани аниқланди. Тезкор тадбирда 20 та эчкиэмарнинг тутқунликда сақланаётгани ва 43 та эчкиэмар ўлдирилиб, териси шилиб олингани маълум бўлди.
Суд жараёнида эркак уларни гўёки соғлиғини яхшилаш учун истеъмол қилганини тан олди.
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг ҳукмига кўра, судланувчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва 141,9 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.