«Шарқ тароналари» халқаро фестивали Самарқанддан Наманганга «кўчади»

"Шарқ тароналари" халқаро фестивали Самарқанддан Наманганга "кўчади"

Қадимий Ахсикент шаҳрида туризм кластери яратилади, бугунги кунда бу ерда ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда.

Президент ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Шарқ тароналари» халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида UzNews.uz мухбирига Ахсикент археологик меросини муҳофаза қилиш ва тадқиқ қилиш бошқармаси бошлиғи Анвар Икромов маълум қилди.

Наманганда ушбу муҳим тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда: ўнлаб меҳмонхоналар қурилиб, зарур инфратузилма яратилмоқда.

«Наманган вилоятининг туризм салоҳияти юксалиб бормоқда. Туризм кластери яратилмоқда, ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда. Тез орада у ерда жаҳонга машҳур «Шарқ тароналари» фестивали бўлиб ўтади», – деди Анвар Икромов.

Таъкидлаш жоизки, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали Самарқанд шаҳрида 1997 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Бу йил номаълум сабабларга кўра қолдирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.