Навоийда 3 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Навоийда 3 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

20 ёшли ҳайдовчи бошқарган Nexia — 2 ЙТҲга учради. 3 киши ҳалок бўлди.

Навоийда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 17:30ларда Навоий вилояти Томди туманида Nexia — 2'нинг 20 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро, жумладан 3 ёшли бола вафот этган, яна 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.