Хизмат 1 декабрга қадар серверларда маълумотларни қайта ишлашни ҳам маҳаллийлаштиришни режалаштирган.
Қайд этилишича, компания республика қонунчилигига мувофиқ ишлайди ва аллақачон маҳаллий юридик шахсни рўйхатдан ўтказган. 1 декабрга қадар Ўзбекистон серверларида маълумотларни қайта ишлаш ҳам маҳаллийлаштириш режалаштирилган.
«Бу хизмат маҳаллий компания томонидан тегишли солиқларни ҳисобга олган ҳолда тақдим этилишини англатади. Ҳозир жараёнларни йўлга қўйяпмиз», - деди Свинцов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Солиқ қўмитаси Yandex Go компаниясига огоҳлантириш берганди. Унга кўра, агар компания Ўзбекистонда 1 декабрга қадар солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаса ва белгиланган солиқларни тўламаса мамлакатда ушбу хизмат блокланиши маълум қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.