“Вақф” фонди қарийб 112 млрд сўм маблағни масжидлар ва зиёратгоҳ ходимлари учун сарфлаган

“Вақф” фонди қарийб 112 млрд сўм маблағни масжидлар ва зиёратгоҳ ходимлари учун сарфлаган

Мазкур маблағлар орқали тиббий муолажа, фарзандларининг ўқув шартнома тўловлари бўйича мурожаат қилган ходимларга 6 йил давомида моддий ёрдам берилган.

"Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ноиб-имомлар, мутаваллилар, муаззинлар ва зиёратгоҳлар ходимлари учун 17 млрд 122 млн сўм сарфланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Жамоат фонди Ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

Унга кўра:

– 2018 йилда 38 млн сўм;

– 2019 йилда 3 млрд 670 млн сўм;

– 2020 йилда 39 млрд 225 млн сўм;

– 2021 йилда 30 млрд 614 млн сўм;

– 2022 йилда 21 млрд 83 млн сўм;

– 2023 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 17 миллиард 122 миллион сўм;

Шундан, тиббий муолажа, фарзандларининг ўқув шартнома тўловлари, уйи ёнган ва бошқа зарурий ҳолатлар юзасидан фондга мурожаат қилган масжидлар ва фондга бириктирилган зиёратгоҳлар ходимларига:

– 2018 йилда 10 млн 107 минг сўм;

– 2019 йилда 161 млн 125 минг сўм;

– 2020 йилда 144 млн 265 минг сўм;

– 2021 йилда 53 млн 700 минг сўм;

– 2022 йилда 546 млн 700 минг сўм;

– 2023 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 560 миллион сўм;

Жами, 1 млрд 475 млн 897 минг сўм маблағлар хайрия сифатида тақдим этилган.

Умумий ҳисобда фонд ташкил топгандан бугунга қадар 111 млрд 751 млн сўмдан зиёд маблағ масжидлар ва фондга бириктирилган зиёратгоҳлар ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида сарфланган.

“Келгусида бу йўналишда янада кенг кўламли хайрия лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган”, — дейди Саидаброр Умаров.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.