Ўзбекистонда 9 ой ичида хорижий интернет-компаниялар 48 млрд сўмдан кўп солиқ тўлади

Ўзбекистонда 9 ой ичида хорижий интернет-компаниялар 48 млрд сўмдан кўп солиқ тўлади

Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатида Meta, Google ва Apple кучли учликдан жой олди.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 52 та хорижий компания томонидан 48,3 млрд сўм солиқ тўланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

Ўзбекистонда 9 ой ичида хорижий интернет-компаниялар 48 млрд сўмдан кўп солиқ тўлади
Бунда, тўланган солиқларнинг 95 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

Meta — 18,7 млрд сўм;

Google — 14,9 млрд сўм;

Apple — 6 млрд сўм;

Вooking.соm — 1,2 млрд сўм;

Netflix — 916,7 млрд сўм;

Xsolla — 613,7 млн сўм;

Yandex — 476,4 млн сўм;

Adobe Systems — 326,5 млн сўм;

Microsoft — 326 млн сўм;

Activision — 310,4 млн сўм.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ойи давомида хорижий интернет-компаниялар 32,4 млрд сўм солиқ тўлагани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.