Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига киритилган ўзгартишларни маъқуллади.
Қонун лойиҳасида Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган аёллар сонини депутатликка номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизигача оширишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш таклиф этилади.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши хотин-қизларнинг жамият ва давлат ишларини, сайлов жараёнларини бошқаришдаги ўрни, сиёсий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 30 фоиздан ортиғини хотин-қизлар, Сенат аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари – 25 фоизини ташкил этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.