Veolia Energy Tashkent бундан буён носозликларни бартараф этиш ишлари тезкорлик билан бажарилишини маълум қилди.
Шу муносабат билан 1 ноябрь куни Veolia Energy Tashkent компаниясида иссиқлик тармоқларида юзага келган авариявий носозликларни бартараф этиб, йўл қопламаларини ободонлаштириш ва тиклаш билан шуғулланувчи пудратчи ташкилотлар билан йиғилиш ўтказилди.
Унга кўра, ишлар (об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги муддатларда бажарилиши кераклиги аниқланди:
— магистрал тармоқларда авариявий тиклаш ишлари тугаганидан кейин 24 соат;
— даҳалар ичидаги тармоқларда авария ҳолатини тиклаш ишлари тугагандан 3 кун ўтгач.
Мазкур келишувлар ишларни тезкорлик билан якунлаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун ноқулайликларни минималлаштириш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.