Пойтахтда келаси душанбадан бошлаб хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
Мувофиқ равишда, 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқласа ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётган бўлса 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига ёки бўлмасам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга мурожаат қилишингиз сўралади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.