У ҳаётдан тўйганлиги сабаб дераза ташқи томонига чиққанида, сирпаниб пастга тушиб кетган.
Аниқланишича, 27 октябрь куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳар 3-кичик даҳа 7-уй, 22-хонадонда содир бўлган.
Фуқаро Н.Р.нинг вилоят ИИБ нинг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати асосида профилактика инспекторлари етиб келишганида хонадон эгаси Н.Г. уйнинг деразаси ташқи томонига чиқиб, ҳаётдан тўйганлигини билдириб бақираётган бўлган.
Хонадон эшиги берклиги сабабли вилоят ФВБнинг қутқарув отряди ходимлари чақиртирилиб, эшик очиб кирилган. Деразанинг ташқи томонида турган Н.Г.дан пастга тушиши айтилганида, Н.Г. ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли сирпаниб кетиб, 3-қаватдан тушиб кетган.
Оқибатда Н.Г. оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ нинг вилоят филиалига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.