Машина бетон симёғочга урилиб, ёниб кетган. Аммо, ҳайдовчи машинадан чиқолмаган.
Маълум бўлишича, Cobalt ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга бориб урилган. Оқибатда машинада кучли ёнғин юзага келган.
ЙТҲ натижасида, 1974 йилда туғилган ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.