Етти қаватли «Матбуот уйи» бунга қадар бир неча бор сотувга қўйилган эди.
Ишнинг бошланғич баҳоси, тендерга кўра, 103,4 миллиард сўмни ташкил этди. Газета биносини реконструкция қилиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ким ошди савдосида «Yangi zamon binо» МЧЖ янада қулайроқ нарх — 98,8 миллиард сўмни таклиф қилди. Натижада Миробод тумани Матбуотчилар кўчаси 32-уйда жойлашган газета биноси ўрнига медиа шаҳарча қуриш бўйича ўтказилган тендерда мазкур корхона ғолиб деб топилди.
Давлат реестрига кўра, «Yangi zamon binо» МЧЖ улушининг 49,98 фоизи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга, қолган 50,02 фоизи «UNIQUE TRADE Business» МЧЖга тегишли.
Бундан ташқари, ушбу МЧЖнинг 99% улуши ORIENT Group Management МЧЖ таъсисчиси бўлган GOLDEN House Development МЧЖга тегишли.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.