Ҳозирги кунда 700 та шундай автомобиллар тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда.
Қайд этилишича, компания Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна 108 та бешинчи авлод Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партиясини топширди.
Хабар берилишича, режалаштирилган жами 1000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида ҳам ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизматларига 100 та янги Volkswagen Caddy автомашиналари топширилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.