Носозлик «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган.
Унга кўра, қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди:
Юнусобод тумани:
Марказ 2, Марказ 4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар;
Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, А.Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.
Олмазор тумани:
Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ 22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ 17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.
Шайхонтоҳур тумани:
Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари;
Ҳокимлик юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради ва таъминот 18:00 га қадар тикланишини маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.