Шу сабабли «Водий-Тошкент» йўналиши 1 соатга вақтинча ёпилди.
Қайд этилишича, бугун, соат тахминан 07:00 ларда «Ўш» автомобиль йўлининг 222 км.да «Водий-Тошкент» йўналишида қатновчи юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Шу сабабли соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Соат 08:44 да йўналиш автотранспортлар ҳаракати учун очилган.
Ҳозирги вақтда юк машинасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.