Самарқандлик 19 ёшли йигит Instаgram'да президент оиласи ҳақидаги видеога ҳақоратли изоҳ ёзгани учун судланди.
Шундан сўнг, у ўзининг танишларининг тавсияси билан ушбу постини ўчириб ташлаган. Йигит Ўзбекистонга қайтганида унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилди.
Каттақўрғон туман судида чиқарилган ҳукмига кўра, И.Д. ЖКнинг 158-моддаси (Ўзбекистон президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Судланувчи йигит бу ишидан пушаймонлиги, билмай, ёшлик қилиб қўйгани ва президентнинг олиб бораётган сиёсатидан норози эмаслигини билдирган. Суд шуларни инобатга олиб, йигитга нисбатан 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.