«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 8:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги 21-сонли йўналишдаги автобус Nexia 1 автомобили билан тўқнашиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган Nexia 1'нинг орқа қисмига бориб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Содир этилган ушбу ЙТҲ натижасида Nexia 1 ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган. Автобус ва енгил автомобиль техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.