AKSA Energy компанияси 400 МВт газ поршенли электр станциясини қуриш учун 250 миллион доллар сармоя киритади.
Ҳужжатга кўра, AKSA Energy давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 400 МВт газ поршенли электр станциясини қуриш учун 250 миллион доллар сармоя киритади.
Компания 25 йил лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври давомида электр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш билан шуғулланади. Қурилиш ишларининг бошланиши 2023 йилнинг декабрида, 2024 йил охирида эса электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Туркия компаниясининг ташрифи доирасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва AKSA Energy ўртасида электр энергиясини сотиб олиш шартномаси ҳам имзоланди ва бу билан Ўзбекистон томони туркиялик инвестордан 25 йилга кафолатланган электр энергиясини сотиб олишни амалга оширади.
Маълумот учун, AKSA Energy 1960 йилда ташкил этилган Kazanci Holding таркибига киради. Холдинг нафақат энергетика соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқади, балки қишлоқ хўжалиги ва туризмда ҳам. Шунингдек, компания қатор мамлакатларда: Туркия, Гана, Мадагаскар, Мали, Конго ва Ўзбекистонда электр станцияларини қурмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.