Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган оммавий югуриш мусобақалари сабаб кўчалар ёпилмоқда.
Тадбирлар муносабати билан пойтахтнинг бир неча кўчалари вақтинча ёпилади.
2023 йил 17 ноябрь куни соат 00:00 дан 19 ноябрь куни соат 12:00 гача:
• Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
2023 йил 19 ноябрь куни соат 06:30 дан 09:30 гача:
• Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан бошлаб Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.