Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади.
Бунинг учун, my.gov.uz порталига кирилади ва қидирув бўлимидан “туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш” сўзлари билан қидирилади. Янги ойнадан хизматдан фойдаланиш тугмасини босиш орқали ариза берилади.
Гувоҳномага ариза берилгач 1 иш кунида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилади.
Хизматдан портал орқали фойдаланилса, 44 минг 550 сўм (0.135 БҲМ). Шунингдек, уйгача етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Бу учун тўлов эса 25 минг сўмни ташкил қилади.
Маълумот учун, ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.
Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz’ да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.