Президент тавсиясига кўра шаҳарчада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади.
«Осиё ўйинлари ўтгандан кейин мажмуалар бўшаб қолиши керак эмас, халқимизга хизмат қилиши керак. Бу ерда машғулотлар билан бирга спорт таълими, илми, тиббиёти мужассам бўлиши зарур. Яъни, бу жой мамлакатимиз спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.
Кейинчалик бу ерда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари, Ўзбекистон давлат спорт академияси ва бошқалар фаолият кўрсата бошлайди. Майдончаларда аҳоли ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади.
«Келажакда бу шаҳарча билан болалар спорт мактабларини ҳам боғлаш керак. Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги бу», деди Президент.
Президент тавсиясига мувофиқ, мажмуада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади. Йиллик қуввати 10 мегаватт 56 минг квадрат метр қуёш панеллари ўрнатилади.
Шунингдек, келгусида Янги ҳаёт туманида 650 гектар майдонда янги авлод саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.