Тошкентда Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари учун “ Destination Form” анжумани ўтказилди.

Тошкентда Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари учун “ Destination Form” анжумани ўтказилди.

Германиянинг энг йирик туркомпаниялари ёрдамида Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини бутун Европа бўйлаб тарғиб қилиш, шунингдек, туризм салоҳиятини кўпайтириш мақсадида 11-16-май кунлари Германиянинг туристик операторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.

ДРВ — Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ассоцация бўлиб, Германиянинг туристик бозорининг деярли 90%ни ташкил этувчи, хусусан, етакчи туроператорлар, туристик агентликлар, авиа компаниялар, мехмонхоналар ва бошақа сайёҳлик бизнеси корпорацияларини ўз ичига олади.

Конференция давомида маданият ва туризм вазири О.Назарбеков: “Ўзбекистон ва Германия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик иккала давлатнинг иқтисодий ва маданий алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Шунингдек, Германияда Ўзбекистон туризм ва маданият кунлари ўтказиш яхши анъанага айланди” дея таъкидлади.
Тошкентда Германия ва Ўзбекистон туризм йўналиши тадбиркорлари учун “ Destination Form” анжумани ўтказилди.

Машхура ЖУРАЕВА

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.