Вилоят ИИБ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 2023 йил 3 август куни Марғилон шаҳридаги 37-сон кўп тармоқли ИДМТТда содир бўлган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан МЖтКнинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) тартибида тарбиячилар Х.Т. ва М.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига юборилган.
Суд фуқаро Х.Т.га нисбатан қўлланилган МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига оид қисмини мазкур кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатган.
Ҳуқуқбузар М.Р. МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун мазкур модда билан айбланганлар БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланиши мумкин. БҲМнинг бир баравари 330 минг сўм.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.