Бир кунда эса 1,2 мингта қоидабузарлик учун жами 279 млн сўм миқдорда жарима қарздорлиги ундирилган.
Маъмурий амалиёт бўлимидан олинган маълумотга асосан тадбир бошидан шу кунга қадар 6 000 та қоидабузарликка нисбатан 1 млрд 364 млн сўм миқдорда, бир кунда яъни 21 ноябрь санасида 1 229 та қоидабузарлик учун жами 279 млн сўм миқдорда жарима қарздорлиги ундирилган.
Ўтказилаётган назорат-рейд тадбирлари давомида қарздорлигини ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилмоқда. Хусусан, тадбир бошидан шу кунга қадар 187 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.