Аввалроқ, видеодаги шахс туман прокурори ёрдамчиси эканлиги айтилди. Бош прокуратура буни рад этди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, видеода кўрсатилган шахс прокуратура органларида хизмат қилмаслигини маълум қилди.
Ўрганишда, видеохабарда қайд қилинган шахс олий таълим муассасаси талабаси эканлиги аниқланган.
«Олий таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик мақсадида бошқа маълумотлар ошкор қилинмайди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.