Қизнинг онаси Россияга ишлаш учун кетган бўлиб, у отасининг қарамоғида бўлган.
Маълум қилинишича, ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганишлар олиб борилган. Аниқланишича, вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида эканлиги, онаси X.С. 2023 йил январь ойида Россияга ишлаш учун кетган ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаган.
Вояга етмаган Т.Ч.нинг тоғаси X.M. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.
“Вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари юзасидан «Ижтимоий иш» очилган. Ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми (одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.