Тошкент ва Сирдарё вилоятида Саудиянинг “ACWA Power”компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилади

Тошкент ва Сирдарё вилоятида Саудиянинг “ACWA Power”компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилади

$1,1 млрдлик ушбу лойиҳа 3 млндан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергияси билан таъминлаши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power” компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар — Сирдарё вилоятида замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

Таъкидланишича, Сирдарёдаги қиймати 1,1 млрд доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.

Тошкент ва Сирдарё вилоятида Саудиянинг “ACWA Power”компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилади
Бундан ташқари, минтақада илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда.

Ушбу “пилот” лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.

Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 млрд долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Тошкент ва Сирдарё вилоятида Саудиянинг “ACWA Power”компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилади
Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 млрд куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 млн тоннагача қисқартириш имконини беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.