1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади — рўйхат

1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади — рўйхат

БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади.

1 декабрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 3 фоиз миқдорда яъни 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошади.

Демак, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:

• Техник кўрик, «аптечка» — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);

• Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм);

• Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

• Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

• «Қизил» дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);

• Нотўғри «парковка» — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм);

• Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм);

• Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);

• Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм);

• Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм);

• Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм);

• Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм);

• Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);

• Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм);

• Рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм);

• «Тонировка»дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.