Қозоғистонда яна ўзбекистонлик бир нечта аёллар фоҳишалик билан ушланди

Қозоғистонда яна ўзбекистонлик бир нечта аёллар фоҳишалик билан ушланди

Олмаота шаҳридаги меҳмонхонада бир гуруҳ интим хизматини кўрсатувчи қизлар ушланган. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган.

Олмаота шаҳрида жинсий алоқа хизматини кўрсатувчи Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди, деб хабар бермоқда мамлакат ИИВ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Олмаота шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тезкор-профилактика тадбирида ички ишлар ходимлари томонидан интим хизматларни кўрсатувчи қизлар аниқланган.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

«Полиция департаменти қабулхонасига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган хорижлик аёллар жойлаштирилади. Миграция қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликка тортиш, суд ва Қозоғистондан депортация қилиш ишлари олиб борилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Қозоғистонда фоҳишалик қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик аёллар қўлга олинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.