Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабаб аҳолига биринчи навбатга газ етказиб берилади.
Қайд этилишича, бунга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш сабаб бўлган.
“Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз. АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса қўшимча маълумотлар берилади”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.