Мактаб дарслигидаги QR-код онлайн казинони реклама қилувчи веб-сайтга йўналтирилди

Мактаб дарслигидаги QR-код онлайн казинони реклама қилувчи веб-сайтга йўналтирилди

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга изоҳ берилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 10-синфлар учун рус тили дарслигида QR-код чоп этилгани, уни босганида казино жойлашган веб-сайт очилгани ҳақида маълумот тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

2022 йилда чоп этилган дарсликдаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирган.

Бугунги кунда QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилганлиги мутахассислар томонидан тасдиқланди. Вазирлик томонидан дарсликдаги машқларни бажариш учун QR-код орқали кирилганда пайдо бўлаётган “онлайн казино” ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилинди”, — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.